13:41 / 19.02.2021
15704

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Барҳаёт Мелиев Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. 

Барҳаёт Мелиев Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмат

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Барҳаёт Мелиев 1987 йилда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2010 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 

Б. Мелиев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари лавозимида меҳнат қилаётган эди.

Top