18:28 / 20.02.2021
6356

Кобулда бир нечта портлаш содир бўлди

Полициянинг маълумот беришича, дастлабки иккита портлаш 15 дақиқа оралиқда, учинчиси эса икки соатдан сўнг юз берган.

Фото: AP Photo/Rahmat Gul

Афғонистон пойтахти Кобулда қатор портлашлар содир бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Портлашлар оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган.

Полициянинг маълумот беришича, дастлабки иккита портлаш 15 дақиқа оралиқда, учинчиси эса икки соатдан сўнг юз берган.

Ҳозирча портлашлар учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

Январ охирларида ҳам мамлакатда бир кун ичида бир нечта портлаш содир бўлганди.

Top