Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда онкологик йўналишда болалар ўлимига нималар сабаб бўлаётгани айтилди
Молекуляр цитогенетик даражада ташхислашнинг йўқлиги, касалликнинг 3-, 4-босқичларида аниқланиши ўлим ҳолатларига олиб келмоқда.
Ўзбекистонда онкологик касалликларда болалар ўлимига асосан хасталикнинг эрта ташхисланмаслиги, молекуляр даражадаги диагностиканинг мавжуд эмаслиги сабаб бўлиб келмоқда.
Бу ҳақда Болалар миллий тиббиёт маркази гематология ва онкология бўлими мудири Камол Искандаров Kun.uz’га берган интервьюсида маълум қилди.
“Онкологик касалликларда болалар ўлимининг сабаби касалликнинг 3-, 4-босқичларда аниқланишидир. Бизда молекуляр цитогенетик даражада ташхислаш ҳозиргача йўлга қўйилмаган. Чунки халқаро протоколлар асосида даволаш ҳали ташкил қилинмаган.
Бу протоколлар асосида иш ташкил қилиниши учун эса болалар онкологияси ва гематологияси ягона бўлимда даволаниши кераклиги ҳақида талаб мавжуд. Бундай бўлимда барча нарсалар айнан болаларга мўлжалланган бўлади. Мазкур структура энди Болалар миллий тиббиёт марказида йўлга қўйилди, яъни болалар онкологияси ва гематологияси бир соҳага айлантирилди”, деди Камол Искандаров.
Бўлим мудирининг билдиришича, ривожланаётган ва ривожланмаган давлатларда онкологик касалликлардан ўлим кўрсаткичи 20 фоиз деб кўрсатилади.
Мавзуга оид
18:36 / 11.06.2026
Президент онкологик ва гематологик ёрдам тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди
19:22 / 31.01.2026
Ўзбекистонда АҚШ олимлари билан саратонни эрта аниқлаш бўйича янги лойиҳа ишлаб чиқилди
21:26 / 20.01.2026
Республика онкология маркази ва унинг ҳудудий филиаллари модернизация қилинади
19:31 / 24.12.2025