Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар транспорт вазири лавозимига номзодни маъқуллади
2021 йил 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Парламент хабарига кўра, мажлисда депутатлар транспорт вазири лавозимига Илҳом Маҳкамов номзодини кўриб чиқдилар.
Халқ вакиллари томонидан Илҳом Маҳкамов номзоди маъқуллангани айтилади.
Ҳукуматнинг 2020 йил 30 октябрь кунги 670-сон қарори билан Илҳом Маҳкамовга Ўзбекистон транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилганди.
Ўзбекистон транспорт вазири лавозими ўтган йилнинг август ойидан бери бўш турганди.
2020 йил 5 август куни президентнинг тегишли фармони имзоланган. Унда Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилгани айтилган.
Элёр Ғаниев 2020 йилнинг февралида Очилбой Раматов ўрнига Транспорт вазири бўлганди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
18:26 / 03.06.2026
Йил охиригача Бухоро-Урганч-Хива йўналишида замонавий электропоездлар қатнови йўлга қўйилади – транспорт вазири
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026