Иқтисодиёт | 11:06 / 22.02.2021
1568
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда халқаро «Global Money Week» ҳафталиги ўтказилади

Марказий банк жорий йилнинг 22-28 март кунлари дунё бўйлаб ўтказиладиган «Умумжаҳон пул ҳафталиги»ни («Global Money Week») Ўзбекистонда ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди.

«Умумжаҳон пул ҳафталиги» доирасида республика миқёсида кенг кўламли таълим ва кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Амалга ошириладиган барча тадбирлар Марказий банк томонидан мувофиқлаштирилади.

Маълумот учун: «Global Money Week» – болалар ва ёшларнинг молия бўйича билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган ҳар йили ўтказиладиган глобал таълим кампанияси. Молиявий таълимнинг ҳамда болалар ва ёшларни молия соҳасига жалб қилишнинг муҳим аҳамияти тўғрисида хабардорликни ошириш мақсадида дунёнинг турли мамлакатлари иштирок этишади. 2020 йилда ушбу тадбирга 175 мамлакат жалб қилинган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид