Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook ва Австралия ҳукумати ўзаро келишувга эришди
Ўтган ҳафтада Facebook Австралия оммавий ахборот воситаларида чоп этилган янгиликларнинг ижтимоий тармоқ орқали тарқатилишини чеклаб қўйганди.
Фото: Reuters
Австралия ҳукумати қатор ўзгаришларга рози бўлганидан сўнг Facebook бу мамлакатда янгиликлар тарқатиш бўйича чекловларни олиб ташлашга қарор қилди. Бу ҳақда Австралия бош ғазначиси Жош Фрайденберг маълум қилди, деб ёзмоқда Reuters.
Австралия ҳукумати Facebook компаниясига онлайн-платформаларнинг янгиликлар сайтлари хабарлари учун пул тўлаши кўзда тутилган қонунга тузатишлар киритишни таклиф қилди.
Келишувга Фрайденберг ва Facebook раҳбари Марк Цукерберг ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасида эришилди. Facebook Австралия ҳукуматининг бу қароридан қаноатланганлигини маълум қилди.
Ўтган ҳафтада Facebook Австралия оммавий ахборот воситаларида чоп этилган янгиликларнинг ижтимоий тармоқ орқали тарқатилишини чеклаб қўйганди.
Бунга Австралияда оммавий ахборот воситаларининг мақола ва хабарларини жойлаштиргани учун IT-платформалар уларга пул тўлаши кераклигини кўзда тутувчи қонун қабул қилиниши сабаб бўлди.
Мавзуга оид
22:14 / 25.01.2026
Австралияда кенгурулар велопойганинг “белига тепишди”
18:50 / 20.01.2026
Австралияда акулалар ҳужумидан кейин ўнлаб пляж ёпилди
18:18 / 13.01.2026
Meta Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг қарийб 550 минг аккаунтини блоклади
18:29 / 17.12.2025