Жаҳон | 01:50 / 23.02.2021
5798
1 дақиқада ўқилади

Германияда коронавирус мутациялари тарқалмоқда

Фото: Reuters

Германияда коронавирус мутациясини юқтирганлар сони кескин ошди. Бу ҳақда Германия Вазирлар Маҳкамасининг расмий вакили Стеффен Сеиберт айтиб ўтган, деб хабар берди РИА Новости ахборот агентлиги.

“Рақамлар ўсиб бормоқда, янада хавфли ва янада юқумлироқ мутациялар кўпайиб бормоқда, В117 янги аниқланган ҳолатларнинг (юқумли касалликларнинг) 20-25 фоизини ташкил қилмоқда”, деди Сеиберт.

Унга кўра, бу ҳолат янада кўпайиши мумкин.

Германияда 2,3 млн киши коронавирус билан касалланган, 2,2 млн киши соғайган ва 68 минг киши вафот этган.

Аввалроқ Германияда иккита уй мушуклари COVID-19 юқтиргани маълум қилинган эди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид