Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 феврал куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат 15 даража совуқ бўлади
Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 25 феврал куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража, кундузи 3-5 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 8-13 даража; Устюртда кечаси 20-25 даража, кундузи 13-18 даража совуқ бўлади.
Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 5-10 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 2-7 даража совуқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 10-15 даража совуқ бўлади.