Жамият | 16:26 / 24.02.2021
8455
1 дақиқада ўқилади

ССВ Ўзбекистонда Сиам эгизаклари туғилгани ҳақидаги хабарни рад этди

24 феврал куни айрим телеграм каналларида Ўзбекистонда Сиам эгизаклари дунёга келгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу хабарда онада ҳомиладорлик давридаги шамоллаш туфайли эмбрион ҳужайраларида ўзгаришларга сабаб бўлгани ва чақалоқ шу аҳволда дунёга келгани айтилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати вазиятга аниқлик киритиш мақсадида вазирликнинг Болаликни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи Нилуфар Мансурова билан боғланди. Нилуфар Мансурова айни пайтда республикадаги бирорта туғруқ муассасасида бундай чақалоқ туғилгани қайд этилмаганини маълум қилган. 

Соғликни сақлаш вазирлиги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан бундай асосланмаган маълумотларга ишонмасликни сўраб, тармоқлар маъмурларига аҳоли орасида ёлғон ва асоссиз хабарлар тарқатиш маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгилангани ҳақида эслатиб ўтган.
 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид