Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
25 февралда Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бӯлади, ёғингарчилик кутилмайди
25 февралда Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво бӯлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Жанубий ва шарқий туманларда шамол 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кундуз куни 2-7 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача пасаяди.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-5 даража совуққача пасаяди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15 даража совуқ атрофида бӯлади.
Ёғиб ӯтган ёғингарчиликлар ва ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража совуққача, шимолда эса 17-22 даража совуққача пасайиши ҳисобига йӯлларда яхмалак ҳосил бӯлиши мумкин.