Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон қуролли кучлари яна бир бор Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди
Аввалроқ Арманистон қуролли кучлари бош штаби қўмондони ўринбосари Тиран Хачатрян ишдан бўшатилиши ортидан мамлакат қуролли кучлари бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққанди.
Фото: Hayk Baghdasaryan / Photolure / Reuters
Арманистон қуролли кучлари бош штаби бош вазир Никол Пашинянинг истеъфосини талаб қилиб иккинчи марта баёнот билан чиқди. Бу ҳақда «Sputnik Арманистон» Telegram-канали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, раҳбариятнинг аввалги баёноти кимнингдир босими остида тайёрланмаган.
«Бу генерал ва офицерларнинг аниқ ишончи ва позицияси бўлиб, мақсад ягона – бу оғир вазиятда ватанни қутқаришга хизмат қилиш. Аниқ позициямизни яна бир бор тасдиқлаймиз», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ Арманистон қуролли кучлари бош штаби қўмондони ўринбосари Тиран Хачатрян ишдан бўшатилиши ортидан мамлакат қуролли кучлари бош вазир Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилиб чиққанди.
Хачатрян Никол Пашинянни россияликларнинг «Искандер» русумли зенит-ракета мажмуаси самарасизлиги ҳақидаги гаплари учун мазах қилганлиги боис истеъфога чиқарилганди.
News.am нашри 40 нафар юқори мартабали ҳарбий амалдор томонидан имзоланган армия баёнотидан иқтибос келтирган. Унда ҳарбийлар бош штаб бошлиғи ўринбосари Тиран Хачатряннинг ишдан олинишидан дарғазаб бўлишгани маълум қилинади.
Бош штаб баёнотида Хачатрянни ишдан олиш қарори «узоқни кўрабилмаслик ва асоссиз сабаблар» билан қабул қилингани, «Арманистон Республикасининг миллий ва давлат манфаатлари ҳисобга олинмагани» айтилади.
Пашиняннинг ўзи фейсбук орқали чиқишида армия баёнотини ҳарбий давлат тўнтаришига уриниш деб баҳолаган.
Мавзуга оид
20:54 / 12.01.2026
Арманистон ТИВ тарғиботчи Соловёв баёнотлари туфайли Россия элчисини чақиртирди
09:45 / 30.12.2025
Арманистон ва Туркия визавий тартибни қисман соддалаштирди
19:09 / 16.12.2025
Эрдўған Арманистон билан муносабатларни яхшилаш бўйича рамзий қадамларни эълон қилди
10:12 / 10.12.2025