Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 17-22 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7 даража совуқ бўлади.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-4 даража совуқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 17-22 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15 даража совуқ бўлади.