07:51 / 27.02.2021
8326

27 феврал куни Ўзбекистонда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

27 феврал кундуз куни Ўзбекистонда ҳавонинг илиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди

Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз қор ёғади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 0-5 даража илиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, баъзида эса ҳаво очиқ бўлади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво 2-4 даража илиққача кўтарилади. 

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража совуқ бўлади.

Top