Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Борис Жонсон стажёр-сартарошга жавоб қайтарди
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 19 ёшли стажёр сартарошнинг унинг сочларини кесиб қўйишни таклиф қилган мактубига жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда The Independent ахборот агентлиги.
Бош вазирга мактубни Норфолк округидаги Тетфорд коллеж талабаси Жек Женкинс ёзган. Бу ёш йигит коронавирус туфайли Буюк Британияда жорий қилинган карантин даврида соч кесиш машқларини моделлар етишмаслиги сабабли пластик бошларда бажарган.
Таъкидланишича, Женкинс ўз хабарида сиёсатчига соч турмаги учун модел бўлишни таклиф қилган.
Бош вазирнинг расмий қароргоҳидан юборилган жавоб хатида Жонсон “унинг самимий сўзлари ва сочларини қирқиш таклифини жуда қадрлаши” айтилган.
“Ишончим комилки, чекловлар бекор қилингандан сўнг, сизга амалиёт учун моделлар етарли бўлади”, дейилган хабарда.
Аввалроқ, Борис Жонсон Британияда карантин чекловлари енгиллаштирилгандан сўнг, сочларини кестиргани маълум қилинган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026