16:00 / 28.02.2021
15205
Реклама

UZTELECOM барча алоқа хизматлари учун ишончли оператор

Қанчалик қизиқ бўлмасин, аммо бизнинг рақамли асримизда алоқа учун харажатларни режалаштириш жуда ҳам мушкул. Алоқа турлари қанчалик кўп бўлса – уй телефони, уй интернети, мобил алоқа ва мобил интернет, IP-телевидение... харажатлар ҳам шунчалик кўп. Оператор-провайдерлар ҳам бир нечта бўлса-чи, нима қилиш керак? Ҳар ойнинг охири оддий бир киши учун яна бир «ташвиш». Бошқа оила аъзолари ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас! Мобил алоқага тўлов қилишга улгурмади, уй телефонидан қарздорлик борлиги тўғрисида АТСдан робот қандай қилиб қўнғироқларни амалга оширади. Барча алоқа хизматлари учун ягона, аммо ишончли, фойдали ва қулай оператор ҳақида орзу қиласизми? Албатта, бунақаси бор.

Хизматлар кўп, оператор эса – ягона!

Дарҳақиқат, мактаб, университет ёки ишга йўл олган барча оила аъзолари уйдан чиқишлари билан мобил алоқа хизматларидан фойдаланишга ўтишади. Бугун биз деразадан боқмаган ҳолда, смартфон виджети ёрдамида қандай қилиб «об-ҳаво»га мос равишда кийинишни билиб оламиз. Йўл четида қўл кўтармасдан, илова орқали такси чақирамиз. Шунингдек, автобуслар қатнови жадвалини ҳам илова ёрдамида кузатамиз. Ҳаттоки, метро учун тўловни жетон билан эмас, контактсиз тўлов технологиялари ёрдамида смартфон экранини турникетга кўрсатган ҳолда амалга оширамиз. Бунинг учун яхши алоқа ва оддий тарифлар бўлиши керак.

Иш ва ўқув куни ҳаммада ҳар хил ўтади, аммо биз доимо алоқада бўлганимиз учун барча оила аъзоларимиз учун хотиржаммиз. Остонадан уйга киришимиз биланоқ, бизнинг смартфонларимиз автомат тарзда Wi-Fi нуқтасига уланади. Ҳар кун, ҳар ҳафта ва ҳар ой шу тарзда давом этмоқда. Ўтган йиллардан буён биз уни «Wi-Fi интернет» деб номлаб келмоқдамиз.

2020 йилда пандемия муносабати билан деярли ҳамма масофавий ишлаш ва ўқиш тарзига ўтди. Ҳатто кўргазма, анжуманлар ва концертларни ҳам онлайн томоша қила бошладик. UZTELECOM сабаб биз ўтган йили ўзимизни яккалаган ҳолда бундай чеклов давридан муносиб тарзда чиқиб олдик. Ҳаёт давом этмоқда, аммо унда «онлайн» тартиб кўпайиб бормоқда.

UZTELECOM бугунги кунда арзон ва қулай тарифларга эга барча турдаги алоқа турларини таклиф қилмоқда ва мобил ҳамда уяли алоқани, мобил ва уй интернети, ҳатто IP-телевидение+уй кинотеатрини бирлаштирган ҳолда ўз хизматларини жорий этмоқда. Хизматлар кўп – оператор эса битта.

Мисол учун, UZTELECOM мобил алоқасига барча оилани улаш жуда ҳам фойдали, сабаби «Оила учун» қулай хизмат мавжуд. Бу хизматда гуруҳ ичидаги барча чиқувчи қўнғироқлар бепул бўлгани учун тарифга киритилган дақиқалар сарф этилмайди. Бир шартномада (оила аъзоларининг рақамлари) расмийлаштирилган рақамлар гуруҳ ҳисобланади. Кўпроқ суҳбатлашамиз ва кўпроқ маблағ тежаймиз. Тежаймиз ва гаплашамиз.

Units бўйича яшашга ўтамиз

Доимо дақиқалар, мегабайтлар ёки СМСлар куйиб кетиши жуда ҳам ачинарли. Қандай қилиб аввалдан ҳисоблаш мумкин – қанча дақиқа суҳбатлашамизу, Интернетдан қанча фойдаланамиз? Гаплашмадим, аммо дақиқалар куйиб кетди, қанча СМСлар ҳам «ҳавога учса», яна қўшимча интернет тўплам учун тўлов қилинса?! Жуда ҳам ачинарли.

UZTELECOM биринчилардан бўлиб мамлакат бозорида ягона бўлган Units тарифлар сериясини тақдим этади. Unit учун тўлов тўлаб, дақиқалар, мегабайт ва СМСлар сарф этасизми, буниси муҳим эмас. Кўпроқ гаплашиш керак бўлса, бемалол суҳбат қураверинг, мегабайтлар керакми, унда хоҳлаганингизча онлайн бўлинг. Ҳеч нима бекорга кетмайди ва куймайди ҳам. Шунингдек, агар Units муддатидан олдин тугаган бўлса, «Restart» хизмати билан ҳар доим қўшимча ҳажмларини сотиб олиш ва одатдаги тарифларнинг ойлик чекловлари ҳақида ўйламаган ҳолда суҳбатлашишингиз, интернетдан фойдаланишингиз ва СМСлар юборишингиз мумкин.

UZTELECOM абонентлари «интеграция» сўзининг маъносини биринчилардан бўлиб баҳолашди

UZTELECOM бугунги кунда UNLIM сериясидаги арзон, тезкор ва чексиз тарифларни таклиф этади. Эндиликда ушбу бирлаштирилган тарифлар ўзида уй телефонини (IP-телефония) ҳам мужассам этмоқда. Бу жуда ҳам қулай!

Телефон ва уй интернети учун алоҳида пул тўлашга ҳожат йўқ. Ушбу церийадаги аксарият тариф режалари уй телефони орқали бутун Ўзбекистон бўйлаб чексиз суҳбатлашиш имконини беради. Биз қанчалик мобил алоқани хуш кўрмайлик, лекин рақамли уй телефони орқали суҳбат қуриш сифати доимо юқори бўлган.

UZTELECOM абонентлари учун қўшимча қулайликлар яратиш учун уй Интернет ва мобил алоқа хизматларини бошқариш, операторнинг деярли барча хизматларини битта илова орқали тўлаш осон бўлган MyUZTELECOM мобил иловасидан фойдаланишни таклиф қилади. Бундан ташқари, MyUZTELECOM илова фойдаланувчиларига UZTELECOM мегабайт кўринишидаги бонусларни ҳам туҳфа этади. Буларнинг бари айни ҳақиқат.

Бугунги кунда кўплаб «юксалиш» онлайн курслари муваффақиятга эришиш учун «қулайлик ҳудуди»дан ташқарига чиқишни таклиф этади. UZTELECOM эса қулайлик ҳудудидан чиқамаган ҳолда биргина операторнинг барча хизматларидан юқори қулайликда фойдаланишни таклиф қилмоқда.

UZTELECOM – миллий оператор.

Сайт: uztelecom.uz/uz

Ягона call-марказ: 1099

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: @uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top