Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 март куни Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво кузатилади
1 мартда кундуз куни Ўзбекистонда баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18 даража илиққача кўтарилади.
Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиққача кўтарилади.