09:25 / 01.03.2021
7254
Реклама

GROSS INSURANCE ривожланишнинг янги истиқболларини очмоқда

GROSS Insurance суғурта компанияси Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи мавқени сақлаб қолишда давом этмоқда, ички ва жаҳон бозорларида молиявий ишончлилигини яна бир бор исботламоқда. Компания ушбу тадбирни улкан воқеа сифатида 27 феврал куни йирик халқаро даражадаги меҳмонхоналардан бири Ҳилтонда нишонлади. Учрашув давра суҳбати шаклида бўлиб, унда 2020 йил якунлари сарҳисоб қилинди ва эришилган натижалар доирасида жорий йилга мўлжалланган улкан режалар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Ўтган йил ҳақиқий синовга айланди, компания тўғри қурилган стратегия туфайлигина уни муваффақиятли енгиб ўта олди. GROSS Insurance қисқа вақт ичида иш услубларини қайта кўриб чиқишга, бизнесни ривожлантиришнинг янги йўналишларини синаб кўришга ва самарасиз усуллардан воз кечишга муваффақ бўлди.

Бу йил компаниянинг режалари буюк, улкан қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда ва ҳозирда ўхшаши бўлмаган янги маҳсулот бозорига чиқиш режалаштирилган.

"GROSS Insurance" мижозларга инновацион хизматларни жорий этишда етакчилардан ҳисобланади. Халқаро молиявий нашр Global Banking & Finance Review маълумотига кўра компания 2020 йилда "Ўзбекистонда онлайн суғурта соҳасидаги энг яхши компания" ва "Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги энг яхши суғурта компанияси" номинацияларига эга бўлгани бунинг исботидир.

Компания нафақат ушбу номларни сақлаб қолишни режалаштирмоқда, балки уларни сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаришга ҳам тайёр.

Ҳисобот даврида 623 минг янги шартномалар тузилди, 49 миллиард сўм суғурта товонлари тўланди ва 264 триллион сўмлик мажбуриятлар амалга оширилди. GROSS Insurance компанияси ҳар бир бўлимнинг устувор вазифалари, янги тамойиллари ва механизмларини батафсил баён қилган ҳолда, жорий йил учун ўзининг жиддий режалари билан ўртоқлашди - буларнинг барчаси суғурта ишида янги босқичга ўтиш ва янги брендни яратиш учун муҳим қадам бўлди.

Компаниянинг 9 йиллик фаолияти давомида яхши анъаналар пайдо бўлди, жумладан, ҳар йили энг яхши филиал GROSS Insurance компаниясининг рамзий байроғига сазовор бўлади. Бу йил у GROSS Insurance Марказий операцион филиали директори Исроилов Мансурга тақдим этилди.

«Биз доимо мижозлар билан ўзаро муносабатларни янада самарали қилиш, суғурта полиси бўйича хизматни қулай ва нархларни янада арзонроқ қилиш йўлларини излаймиз. "Энг яхши реклама - бу юқори сифатли хизмат" - биз одамлар билан ишлашнинг ҳар бир босқичида, биринчи қўнғироқдан тортиб, тун-у кун ишлайдиган Call-марказимизгача ҳамда экстремал ҳолатларда ёрдам кўрсатишни ташкил этишда ҳам ушбу қоидага амал қиламиз. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, мен бу йил рамзий байроғимизни олганимдан мамнунман, бу биз қабул қилган ҳар бир қарорнинг тўғри эканлигидан далолат. Айниқса, биз катта ўзгаришлар босқичида эканлигимизни ва уларнинг бир қисми эканлигимдан фахрланишимни таъкидламоқчиман", - деди GROSS Insurance марказий операцион филиали директори Мансур Исроилов.

Бугунги кунда муваффақиятли компания бўлишимиз тасодиф эмас. Бу олдиндан режалаштирилган стратегия, принципларга риоя қилиш ва нафақат янги тенденцияларга мослашиш, балки уларни ўзимиз ярата олишимиздир. Компания мижозлар, шериклар, ходимлар, уларнинг профессионаллиги ва ишончи билан узвий боғлиқ бўлган ўзига хос ривожланиш йўлини танлади.

Мижозларни қўллаб-қувватлаш марказининг ягона телефон рақами: 1166

Сайт: gross.uz

Facebook: fb.com/grossuz

Instagram: instagram.com/grossuzb

Telegram: t.me/grossuzb

Реклама ҳуқуқи асосида

Top