Ўзбекистон | 09:00 / 28.08.2021
8061
3 дақиқада ўқилади
Реклама

GROSS – ҳар қандай сафарда ишончли ҳамроҳ!

Фото: Gross Insurance

Қадимда саёҳатга чиқиш жўн иш бўлмаган. Узоқ муддатли саёҳатлар хавф-хатар билан боғлиқ бўлган, одамлар ўзи ва юкини бахтсизликлардан ҳимоя қилиш учун сафар олдидан турли маросимларни ўтказишган.

Бизнинг давримизда GROSS'дан саёҳатчиларнинг суғурта қилиш полисини ўзи билан олиш етарли бўлиб, уни учиб кетишдан олдин расмийлаштириш мумкин. Бу Ўзбекистон бўйлаб ярим миллион мижозларимизда синалган усул!

Gross Insurance суғурта компанияси бу борада сиз учун барча ҳолатларни назарда тутган ҳолда қулай сервис хизматларини йўлга қўйган. Суғурта ҳодисаси юзага келганда, сиз бор-йўғи телефонингизга ўрнатилган Gross Mobile иловасидаги SOS тугмасини боссангиз ёки кун-у тун ишлайдиган мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғлансангиз бас. Операторлар шифокорни чақириб беради, сизга энг яқин касалхонани топади ва бундан кейин нима қилиш кераклиги ҳақида йўриқнома ҳам беради.

Тўловлар 40 000 еврога қадар бўлиши мумкин. Ана шу тарзда компания чет элда дам олишда бўлган вақтда ЙТҲга учраган иккита ҳамюртимизни Ватанга қайтарган. Компания уларни тегишинча даволаш, кузатиб бориш ва транспорт орқали уйга қайтариш ҳамда репатриация қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб берган.

Саёҳатчилар учун суғурта чет элда COVID-19 билан касалланган тақдирда ҳам фойдаси тегиши мумкин. Gross Insurance суғурта компанияси коронавирус инфекциясини амбулатор ва/ёки стационар даволаш учун харажатларни қоплаб беради. Шартноманинг базавий асосига тиббий транспорт орқали жўнатиш ва репатриация киради. Агар касаллик сабабли сиз ўз вақтида уйга кетолмай қолсангиз, суғурта янги билетларни харид қилишга ёки алмаштиришга кетадиган харажатларни, шунингдек карантин вақтида меҳмонхонада яшаш харажатларини қоплаб беради.

Қатор йиллар давомида компания бир қанча ҳалок бўлганларни репатриация қилишни амалга оширди ва чет элда 200дан ортиқ шошилинч мураккаб операциялар ҳақини тўлаб берди. Бахтсиз ҳодиса оқибатида Ватанга қайтаришнинг 75та ҳолати ташкил қилинган, шунингдек 7,5 млрд сўмдан ортиқ суғурта товонлари тўланган.

Саёҳатчилар учун суғурта полиси сизга сафар вақтида бегона юртда эҳтимолий зарур бўладиган тиббий ва бошқа ёрдам билан боғлиқ кўзда тутилмаган харажатлар қоплаб берилишини таъминлайди.

Полисни https://gross.uz/uz/product/travel-calc ҳаволаси орқали харид қилиш мумкин.

Gross билан ҳар йўл – оқ йўл!

Мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази: 1166

Сайт: gross.uz
Facebook: fb.com/grossuz
Instagram: instagram.com/gross.uzb
Telegram: t.me/grossuzb
Telegram-бот: t.me/grossrobot

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид