Полиция «Барселона»нинг собиқ президентини қўлга олди
Хосеп Бартомеудан ташқари, «Барселона» ижрочи директори Оскар Грау ва юридик хизматлар бўйича масъул Роман Гомес Понти ҳам қўлга олинган.
«Барселона» футбол клубининг собиқ президенти Хосеп Бартомеу полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар бермоқда.
Нашрнинг маълумот беришича, Бартомеудан ташқари, «Барселона» ижрочи директори Оскар Грау ва юридик хизматлар бўйича масъул Роман Гомес Понти ҳам қўлга олинган.
Хабарда айтилишича, душанба куни Каталония полицияси клуб бош офисида тинтув ўтказган. ОАВ яна бошқалар ҳам қўлга олиниши мумкинлигини истисно этмаяпти.
Бартомеу ўзини танқид қилганлар тўғрисида туҳмат тарқатиш билан шуғулланган компания хизматидан фойдаланганликда гумон қилинмоқда. Полициянинг фикрича, ушбу компания билан ҳамкорлик қилишда молиявий ва юридик назоратнинг ички қоидалари бузилган. Клуб офисида тинтув давом этмоқда, полиция қоида бузилишини тасдиқловчи ҳужжатларни изламоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:50 / 24.11.2024
«Сити» яна 4 та гол ўтказди, «Барса» камбэк қурбони. Кун ўйинлари
13:34 / 11.11.2024
«Барса» ўйинида можароли қарор, Шомуродов яна мураббийсиз қолди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:26 / 04.11.2024