Жаҳон | 23:24 / 01.03.2021
5436
1 дақиқада ўқилади

Хитойда метеохизмат самолёти уйлар устига қулади

Фото: twitter.com

Хитойнинг Цзянси провинцияси метеорологик бошқармасига қарашли енгил моторли самолёт Цзиан округидаги турар жойлар устига қулаб тушди. Маълум қилинишича, воқеа оқибатида бошқарманинг самолётда бўлган 5 ходими ҳалок бўлган.

Ерда яна бир киши жароҳат олган. 

Бошқарма Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар қилишича, Beechcraft B300 King Air 350 самолёти булутларни кузатиш бўйича парвоз амалга ошираётган бўлган. Самолёт қулаши оқибатида учта уйга зарар етган. Ҳозирда барча жасадлар аниқланган. Жароҳат олган киши шифохонага етказилган. Ҳозирда авиаҳалокат сабаби аниқлаштирилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид