Актёр Уилл Смит ўз номзодини АҚШ президенти лавозимига илгари сурмоқчи
Америкалик актёр Уилл Смит ўз номзодини АҚШ президенти лавозимига илгари суриши мумкинлигини айтди. Актёр сиёсий фаолиятини бошлашга тайёрлиги ҳақида The Hollywood Reporter нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Смитнинг айтишича, яқин келажакда у бирор-бир сиёсий лавозимга даъвогарлик қилиши мумкин. Унинг таъкидлашича, у одамлар ўртасида ўзаро ҳамфикрлик ва уйғунлик ўрнатишда ўз ҳиссасини қўша олади. Шу билан бирга, у сиёсий фаолиятини қачон бошламоқчи эканига аниқлик киритмаган.
Актёр аввалроқ ҳам сиёсий фаолиятини қуриш ҳақидаги режалари билан бўлишган. Жумладан, у 5 йилча аввал CBS нашрига берган интервьюсида ўз номзодини АҚШ президенти лавозимига суриши мумкинлигини айтган. Ўшанда актёр агар сиёсатчилар чегарада деворлар қуриш ва мусулмонлар учун чекловлар киритиш ҳақида гапиришни давом эттирсалар, сиёсатга кириши мумкинлигини айтган.
Аввалроқ АҚШ президенти лавозимига таниқли рэпер Канье Уэст ўз номзодини илгари сурганди. У 2020 йилги президент сайловларида иштирок этиб, ҳаттоки 60 минг америкаликнинг овозини тўплашга муваффақ бўлган. Бундай камтар натижага қарамай, мусиқачи 2024 йилги президент сайловларида ҳам иштирок этиш истагини билдирган.
Мавзуга оид
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024
Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож жорий этилишини эълон қилди
07:53 / 26.11.2024