Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нотижорат ташкилотларнинг даромадига солиқ солинадими?
Мамлакат норезидентлари бўлган юридик шахслар ва юридик шахс ташкил этмаган чет эл тузилмалари, Солиқ кодексига мувофиқ, айрим даромадлари учун фойда солиғини тўламайди. ДСҚ буни тушунтирди.
Давлат солиқ қўмитаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бошқармаси бош инспектори Хурсандбек Бекметов нотижорат ташкилотларнинг қандай ҳолларда фойда солиғидан озод этилишини изоҳлади, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Солиқ кодексининг 294-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўлган юридик шахслар, шунингдек, мамлакатда фаолиятини доимий муассасалар орқали амалга оширадиган, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги чет эл тузилмалари фойда солиғи тўловчилари, деб эътироф этилади.
Солиқ кодексининг 48-моддасида назарда тутилган талаблар бажарилиши шарти билан олинган грантлар, инсонпарварлик ёрдами ва мақсадли тушумлар даромад сифатида ҳисобга олинмайди».
Солиқ кодексининг 48-моддасида «мақсадли тушумлар» атамасига изоҳ берилган.
Мақсадли тушумлар – нотижорат ташкилотларни таъминлаш ва уларнинг уставда белгиланган фаолиятини юритишга йўналтирилган тушумлар (акциз тўланадиган товарлар тарзидаги тушумлар бундан мустасно) давлат ҳокимияти органларининг қарорлари асосида бепул келиб тушган, шунингдек, бошқа юридик ва (ёки) жисмоний шахслардан келиб тушган, мазкур олувчилар томонидан мақсадли фойдаланиладиган тушумлар мақсадли тушумларга киради.
Шунингдек, Солиқ кодексининг 48-моддаси 6-бандида нотижорат ташкилотларни таъминлаш ва уларнинг уставда белгиланган фаолиятини юритишга йўналтирилган мақсадли тушумлар рўйхати келтирилган.
ДСҚ бош инспектори даромад олиш мақсадига эга бўлмаган, даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган нотижорат ташкилотининг қандай даромадларига солиқ солинмаслигини тушунтирган.
Унга кўра:
– нотижорат ташкилотларининг таъминоти ва ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган устав фаолиятини амалга ошириши учун мақсадли тушумлар;
– курсдаги ижобий фарқ суммасининг курсдаги салбий фарқ суммасидан ортиқ қисми;
– аҳолининг диний мақсадда фойдаланиши учун мўлжалланган товарларни реализация қилишдан олинган даромадларига фойда солиғи солинмайди.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021