Хитой ёз ўрталаригача ярим миллиард кишини коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда
Маълумот берилишича, ҳозирда Хитойда аҳолининг 3,5 фоизи ёки 51 миллион киши коронавирусга қарши эмланган.
Хитой ҳукумати июнь охирига қадар ярим миллиарддан ортиқ кишини коронавирусга қарши эмламоқчи. Бу ҳақда хитойлик эпидемиолог Чжун Наншан маълум қилди, деб хабар берди CNN.
Экспертнинг сўзларига кўра, унинг Хитой соғлиқни сақлаш тизимида ишлайдиган манбаси мамлакатда июлга бориб эмланганлар кўрсаткичини 40 фоизга етказиш режалаштирилмоқда. Бу 548 миллионга яқин кишини ташкил этади.
Наншаннинг маълумот беришича, ҳозирда Хитойда аҳолининг 3,5 фоизи ёки 51 миллион киши коронавирусга қарши эмланган. Унинг қўшимча қилишича, жамоавий иммунитетга эришиш учун Хитой ҳукуматига уч йилга яқин вақт керак бўлади.
1 март куни Хитой инсонпарварлик ёрдами сифатида ривожланаётган давлатларга вакцина етказиб бериши хабар қилинди. Улар орасида Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, Мўғулистон, Фаластин, Беларусь ва Зимбабве бор.
Мавзуга оид
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
00:00 / 06.09.2024
Конго mpox’га қарши вакцинанинг биринчи партиясини қабул қилиб олди
00:11 / 24.08.2024