21:13 / 04.03.2021
8026

Хитой космик зонди Марснинг янги фотосуратларини жўнатди

Хитой миссиясининг мақсади – Марсда ҳаёт изларини топиш ҳамда унинг инсонлар томонидан ўзлаштирилиши учун имкониятларни ўрганиш.

Хитойнинг Tianwen-1 космик зонди Марс орбитасидан туриб олинган фотосуратларни жўнатди. Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармаси хабар берди.

Оқ-қора тасвирли фотосурат юқори аниқликдаги камера ёрдамида Марс юзасидан 330-350 км баландликда олинган. Унда кратерлар, тоғ тизмалари ва қумли тепаликлар акс этган.

Фото: CNSA
Фото: CNSA

Рангли фотосурат эса бошқа камерада олинган ва унда Марснинг шимолий қутби тасвирланган.

Фото: CNSA

Хитой миссиясининг мақсади – Марсда ҳаёт изларини топиш ҳамда унинг инсонлар томонидан ўзлаштирилиши учун имкониятларни ўрганиш.

Аввалроқ НАСА Perseverance роверининг Марсда олган рангли фотосуратларини намойиш этганди.

Top