07:42 / 05.03.2021
4577

5 март куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

5 мартда кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Қайд этилишича, шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 11-13 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқни ташкил этади.

Top