14:35 / 05.03.2021
20517

Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб очиқ, лекин нисбатан совуқ кун бўлади. Ҳаво ҳарорати 10-15 даражадан юқорига кўтарилмайди ва меъёрий қийматларга тенг бўлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага жануби-ғарбий ҳудудлардан булутли оқимлар чиқа бошлайди ва Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечга яқин бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил этади.

7 март куни кечаси ва эрталабки соатларда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шимолий ҳудудлардан совуқ ҳаво массалари кириб келиши оқибатида, ҳаво ҳарорати пасайиб, кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқни ташкил этади.

8 март куни Республика бўйича кам булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво кузатилади, кундузги соатларда ҳаво ҳарорати 14-17 даража илиқни ташкил этиб, бироз меъёрдан юқори бўлади.

Top