Президент мактабларига имтиҳонлар қачон ўтказилиши маълум қилинди
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг 1-босқичи 2021 йил июл, 2-босқичи август ойида ташкил этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова Kun.uz мухбирига маълум қилди.
Шунингдек, президент мактабларига кириш учун қайси фанлардан имтиҳон олиниши ва имтиҳонлар тартиби ҳам билдирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15-июндаги 526-сон қарори билан тасдиқланган “Президент мактаблари тўғрисида Низом”нинг 5-боб 39-бандига асосан Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади:
1-босқич математика фанидан 30та топшириқдан иборат тест шаклида ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади;
биринчи босқич натижасига кўра қабул квотасида белгиланган ҳар бир ўринга 20 киши ҳисобидан максимал талабгорлар 2-босқичда иштирок этишга рухсат этилади;
2-босқич — ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича 16та масала;
мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 24та масала;
инглиз тилидан 55та тест.
2-босқич кириш имтиҳонлари учун жами 150 дақиқа вақт ажратилади.
* Маълумотлар бўйича ўзгаришлар бўлиши мумкин, бу ҳақда қўшимча хабар берилади.
Мавзуга оид
14:24 / 06.11.2024
“Нега устимиздан кулишяпти?” – физика ўқитувчилари аттестация имтиҳонидан норози
16:48 / 04.11.2024
Россияда мигрантлар учун имтиҳонларнинг ягона нархлари белгиланади
17:32 / 08.08.2024
Давлат имтиҳонларида қанча абитуриент 189 ва ундан юқори балл олгани маълум қилинди
18:54 / 01.08.2024