Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Термиз - Урганч - Термиз» йўналиши бўйича янги авиақатнов йўлга қўйилади
Жорий йилнинг 10 мартидан бошлаб, «Термиз – Урганч – Термиз» авиайўналиши бўйича янги рейс йўлга қўйилади.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, парвозлар ҳафтада бир марта — ҳар чоршанба куни «Термиз – Урганч» йўналишида соат 12:50 – 14:15да, «Урганч – Термиз» йўналишида эса соат 16:00 – 17:15да амалга оширилади.
«Эндиликда, юртдошларимиз ва хорижий сайёҳлар Термиз ҳамда Урганч шаҳарлараро иш ва дам олиш юзасидан сафарларни амалга ошириш имконига эга бўлишади», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, айни пайтда чипталар сотуви йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
11:20 / 13.07.2026
Сўхга мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
14:04 / 11.06.2026