Жаҳон | 22:28 / 05.03.2021
21455
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Саакашвилини ўз лавозимидан бўшатди

Владимир Зеленский ва Михаил Саакашвили

Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилини шаҳарсозлик соҳасидаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашдаги лавозимидан бўшатди. Тегишли фармон Зеленскийнинг расмий сайтида эълон қилинган.

Кенгашда Саакашвили ўрнини Георгий Цхакай эгаллаган.

Грузиянинг учинчи президенти бўлган Саакашвили 2013 йилда ўз ваколатлари тугагандан кейин Грузияни тарк этган. 2015 йилда Украинанинг ўшандаги президенти Пётр Порошенко Саакашвилига фуқаролик берган ва уни Одесса области губернатори этиб тайинлаган. Бироқ Грузиянинг собиқ президенти областнинг иқтисодий кўрсаткичлари ёмонлашгани сабабли лавозимидан бўшатилган ва Украина фуқаролигидан маҳрум этилган.

Зеленский эса 2019 йилда грузиялик сиёсатчига Украина фуқаролигини қайтаришга қарор қилган ва 2020 йил апрелда унга бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллашни таклиф қилган. Бироқ Саакашвили натижада Украинанинг ислоҳотлар миллий кенгаши ижроия қўмитаси раҳбари лавозимини эгаллаган. 

Мавзуга оид