Бўка тумани комплекс ривожлантирилади - Ҳукумат қарори лойиҳаси
Вазирлар Маҳкамасининг “2021 – 2023 йилларда Тошкент вилоятининг Бўка туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгилаб берилган, Тошкент вилояти Бўка тумани иқтисодиётига таъсир қиладиган ўсиш нуқталари (драйверлар) асосида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш назарда тутилган.
Қарор лойиҳаси қуйидаги иловаларни ўз ичига олади:
Бўка туманида саноат, хизматлар, сервис ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар;
Бўка туманида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш шароитини яхшилашга замин яратишга қаратилган комплекс тадбирлар;
Бўка туманида ижтимоий соҳа объектлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, хизматлар сифати ҳамда қамровини ошириш бўйича амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
Бўка туманида ирригация ва мелиорация тизими ҳолатини яхшилаш бўйича амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
Бўка туманида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, маданий-маърифий соҳада аҳоли фаоллигини ошириш, аҳолини спортга кенг жалб этиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича комплекс тадбирлар режаси.
Мазкур қарор лойиҳаси доирасида жами 1,703 трлн сўм ўзлаштириш белгиланган. Жумладан:
- республика бюджети ҳисобидан – 41,1 млрд сўм;
- маҳаллий бюджет ҳисобидан - 112,2 млрд сўм;
- тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан - 24,3 млрд сўм;
- тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 391,8 млрд сўм;
- тижорат банк кредитлари ҳисобидан - 147 млрд сўм;
- хорижий кредитлар ҳисобидан – 60,4 млн АҚШ доллари;
- хорижий инвестициялар ҳисобидан – 22 млн АҚШ доллари.
Қайд этилишича, бунинг натижасида қўшимча 2 849та янги иш ўринлари яратилади.
Тошкент вилояти Бўка туманида меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан оқилона фойдаланиш, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини изчил ошириш, шунингдек, муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада яхшилаш қарор лойиҳасининг устувор йўналишлари ва асосий мақсади ҳисобланади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Мавзуга оид

19:53 / 10.05.2025
Танқидга тоқатсизлик белгиси ёхуд жамоатчиликнинг кўзи қандай мойланмоқда?

19:44 / 16.04.2025
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда

17:29 / 21.11.2024
Бўкада 20 ёшли ҳомиладор аёл операция вақтида вафот этди

17:39 / 16.01.2024