Жаҳон | 09:14 / 07.03.2021
3698
1 дақиқада ўқилади

Трамп Республикачилар партиясига ўз исмидан фойдаланишни тақиқлади - ОАВ

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг адвокатлари Республикачилар партиясининг учта ташкилотига эътироз йўллаб, унда пул тўплашда ва сувенирларда Трампнинг қиёфасидан фойдаланишни тўхтатишни талаб қилишди.

Фото: AP

“Жаноб Трамп Республикачилар партиясига ва “Америка биринчи навбатда” тамойилини қўллаб-қувватловчи консерваторлар танловига содиқ қолади, бироқ бу ҳеч кимга – на дўстларга ва на душманларга унинг қиёфасидан рухсатсиз фойдаланиш ҳуқуқини беради”, деб айтган Трампнинг маслаҳатчиси.        

ОАВда таъкидланишича, эътирозлар Республикачилар партияси миллий қўмитаси, республикачиларни АҚШ конгрессига илгари сурувчи кампания ва унинг юқори палатасига йўлланган. Трамп маслаҳатчисининг айтишича, собиқ президентга бу ташкилотлар 2021 йилда унинг импичменти учун овоз берган республикачиларни қўллаб-қувватлагани ёқмаган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид