Ўзбекистон | 07:43 / 08.03.2021
3063
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди 

Фото: KUN.UZ

Бугун кундуз куни республикада булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 14-19 даража илиққача кўтарилади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, пойтахтда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 15-17 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 5-10 даража илиқни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид