Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жоан Лапорта – «Барселона» президенти
Жоан Лапорта «Барселона» президентлигига қайтди.
58 ёшли функционер сайловларда 54,28 фоиз овоз билан биринчи ўринни эгаллади. У Виктор Фонт (29,29 фоиз) ва Тони Фрейшани (8,58 фоиз) ортда қолдирди.
Маълумот учун, Лапорта Каталония клуби президентлиги учун сайловларда 4-бор қатнашди. У 2003 ва 2006 йилги сайловларда ғалаба қозонган, 2015 йили эса Жозеп Бартомеуга ютқазган эди. У 2003 йилдан 2010 йилгача жамоани бошқарган ва ушбу даврда «кўк-анорранглилар» 4 бор Ла Лигада, 2 марта Чемпионлар Лигасида зафар қучишган. Умумий ҳисобда 12та соврин қўлга киритилган. Жамоа 2009 йили ўзи иштирок этган барча 6 турнирда ғолиб бўлиб, рекорд ўрнатган.

Шу тариқа Лапорта 2020 йил октябрь ойида истеъфога чиқарилган Бартомеунинг ўрнини эгаллади ва энди клубга 2027 йилгача раҳбарлик қиладиган бўлди.
Мавзуга оид
11:47 / 13.02.2026
«Барса» йирик ҳисобда ютқазди, «Арсенал» яна очко йўқотди
12:34 / 04.02.2026
«Арсенал» финалга чиқди, «Албасете» «Барса»га ҳам муаммо туғдирди. Кун ўйинлари
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
14:12 / 28.01.2026