09:20 / 08.03.2021
5589

Тошкентда «Нексия» ва автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 7 март куни соат 23:40ларда “102” тизимига тушган хабарга кўра, Олмазор тумани, "Форобий" ва "Беруний" кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган А.Э. ўз бошқарувидаги “Nexia” русумли автомобилда светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ҳаракатланиб чиқиши оқибатида, яшил чироқда ҳаракатланаётган ҳайдовчи, 1960 йилда туғилган И.В. бошқарувидаги “Isuzu” (8-автобус саройига тегишли) русумли автобус билан тўқнашув содир этган.

Натижада, “Nexia” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 35 ёшли А.Э. ва йўловчи, 29 ёшли Н.К.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Top