Жаҳон | 15:34 / 09.03.2021
3443
2 дақиқада ўқилади

«Спутник V» Италияда ишлаб чиқарилиши мумкин

Фонддагилар Италия ҳукумати билан бу борада музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган.

© Кирилл Кухмарь/ТАСС

Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) ва Швейцариянинг Adienne Pharma&Biotech компанияси «Спутник V» вакцинасини Италияда ишлаб чиқаришга келишиб олишди. Бу ҳақда жамғарма раиси Кирилл Дмитриев Италиянинг Rai 3 каналига берган интервьюсида маълум қилган.

«Биз Италия ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқдамиз. «Спутник V»га хайрихоҳ бўлган ва уни ишлаб чиқаришни истаган ҳудудлар кўп. Биз препаратни Швейцариянинг Adienne Pharma&Biotech компанияси билан бирга Италияда ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилмоқчимиз», деган у.

Дмитриев ишлаб чиқариш механизми Италияда янги иш ўринлари яратиш ва маҳсулотни назорат қилиш имконини бериши мумкинлигини қистириб ўтган.

«Спутник V» вакцинаси ишлаб чиқарилиши Италияда июн ойида бошланиши ва йил охиригача ишлаб чиқарилган вакциналар адади 700 миллион дозага етиши мумкин.

Жамғарма раисининг сўзларига кўра, март охирига қадар РФПИ 10 мамлакатда 20 лойиҳа ҳақида эълон қилади. Хусусан, айни дамда Германия ва Францияда ҳам ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилиняпти.

Мавзуга оид