Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биржада Аи-80 маркали бензин нархи пасайди
Ўтган ҳафта давомида, яъни 1 – 7 март кунлари "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1,3 трлн сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 14,3 фоизга камдир.
Бунда, сотувларнинг 89,7 фоизи - биржа савдолари, 1,3 фоизи - кўргазма-ярмарка савдолари, 8,6 фоизи - электрон давлат харидлари ва 0,4 фоизи авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.
Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 26 991,0 тонна Аи-80 маркали автомобил бензини қўйилди ва улардан 11 504,8 тоннаси, яъни 42,6 фоизи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 30 харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 маркали автомобил бензинининг ўртача кунлик нархи бир тоннаси учун 6,25 млн сўмдан 6,12 млн сўмгача ёки 2,0 фоизга пасайди.
Кўриб чиқилаётган даврда Аи-80 русумли автомобил бензинининг ўртача ҳафталик котировкаси 6,21 млн сўмни, Аи-91 – 7,62 млн сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, автомобил бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
08:58 / 09.07.2026
Қримда АИ-95 бензини нархи 92 фоизга ошди
22:18 / 05.07.2026
Июнда сабзавотлар нархи тушди, энергия ва бензин қимматлашди - Статқўм
08:55 / 03.07.2026
Россия ички бозорни таъминлаш учун “Евро-3” бензинига рухсат берди
17:41 / 02.07.2026