Ўзбекистон | 08:14 / 10.03.2021
5828
2 дақиқада ўқилади

Чойхонада гиёҳванд модда сотмоқчи бўлган чет эл фуқаролари қўлга олинди

2021 йилнинг 5 март куни соат 18:00ларда Андижон вилояти ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Фото: Тергов департаменти

Тадбир давомида 36 ёшли Элёрбек М. Қирғизистон фуқароси, 48 ёшли Умар Р. билан Асака тумани “Кужган” МФЙ ҳудудида шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога 18 000 АҚШ доллари эвазига 1,8 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтларида ушланган.

Қайд этилишича, уларни Олтинкўл тумани “Жалабек” МФЙ ҳудудида жойлашган чойхонада 52 ёшли Ҳасанбой Я. Россия фуқароси, 36 ёшли Муҳиддин М. кутиб ўтирганликлари аниқланган ва уларнинг ёни кўздан кечирилганда, жами 0,78 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Умар Р., Элёрбек Р., Муҳиддин М., ва Ҳасанбой Я.га нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда. Жиноят кодекси нормаларига кўра, бу турдаги жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид