Ўзбекистон | 07:57 / 10.03.2021
8122
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

10 март куни Миробод ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизматига кўра, Миробод ва Янгиҳаёт туманларидаги газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли, айрим ҳудудларда газ таъминоти тўхтатилади. 

Миробод туманида соат 09:00дан 18:00гача:

"Парвона" МФЙда; 

 Янгиҳаёт туманида соат 11:00дан 17:00гача:

Бирлик кўчасида.

Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид