08:37 / 11.03.2021
4050

Бўстонлиқни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Norma’нинг ёзишича, дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • хизматлар соҳаси, хусусан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва барча мавсумда фаолиятини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш;
  • туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромади ва турмуш даражасини ошириш;
  • аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021-2022 йилларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг молиялаштириш манбалари;
  • Бўстонлиқ туманида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати;
  • йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари, экологик муҳитни яхшилаш, ободонлаштириш, алоқа тармоқлари қуриш, ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш тадбирлари;
  • ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш тадбирлари;
  • Бўстонлиқ туманида туризм ахборот марказлари ташкил этиш учун ер майдонлари рўйхати;
  • ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва туризм салоҳиятини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси.
Top