Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиландда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш бошланиши кечиктирилди
Жума куни мамлакат бош вазири ва вазирлар маҳкамаси аъзолари AstraZeneca вакцинаси билан эмланиши кутилганди. Ҳукумат аъзолари эмланганидан сўнг Таиланднинг қолган фуқароларини эмлаш бошланиши керак эди.
Фото: Andre Malerba / Bloomberg
Эмланганларда тромблар ҳосил бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарлардан сўнг Таиланд ҳукумати AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлаш ишларини бошлаш муддатини ортга сурди.
"Биз AstraZeneca препарати ёмон демаяпмиз, вакцина билан боғлиқ муаммо бор-йўқлигини билиш учун эмлашни тўхтатиб турамиз. Дания ва Австрия тадқиқот ўтказишини кутамиз ва агарда нохуш ҳолатлар вакцина билан боғлиқ бўлмаса, муаммо йўқ”, - деди Чулалонгкорн университети вирусологи, эмлаш бўйича комиссия аъзоси Йонг Пувораван.
Жума куни мамлакат бош вазири ва вазирлар маҳкамаси аъзолари AstraZeneca вакцинаси билан эмланиши кутилганди. Ҳукумат аъзолари эмланганидан сўнг Таиланднинг қолган фуқароларини эмлаш бошланиши керак эди.
Аввалроқ Австрия, Дания, Норвегия, Италия ва Исландияда AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тўхтатилганди.
Аммо Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни давом эттириш мумкинлигини маълум қилди.
Таиландда коронавирус юқтирганлар сони 26,6 мингдан ошган, 85 нафар киши вафот этган. Мамлакатда пандемия сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолат режими 31 мартгача амал қилади.
Мавзуга оид
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
09:52 / 14.11.2025
Таиландда «жаҳон даражасидаги рус ҳакери» қўлга олинди
15:12 / 26.10.2025
Трамп Осиё бўйлаб турнесини бошлади ва Малайзияга келди
12:00 / 16.09.2025