Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония ва Ўзбекистон ўртасида 6та грант шартномаси имзоланди
Япония билан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва соҳани замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминлаш мақсадида қиймати 500 минг долларга тенг бўлган 6та грант шартномаси имзоланди.
Бугун, 12 март куни Ўзбекистон-Япония марказида «Кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам» дастури бўйича шартнома имзоланди. «Дунё» нашри маълум қилишича, тадбирда соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва соҳани энг сўнгги тиббиёт ускуналари билан таъминлаш мақсадида қиймати 500 минг долларлик 6та грант шартномаси имзоланган.
«Бугунги кунгача кичик миқёсли ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам дастури асосида ҳамкорликда умумий қиймати 28,5 миллион долларлик тўрт юздан зиёд келишув ва лойиҳалар амалга оширилди», деди Япония элчихонаси вакили Атсуши Суда.
Шартномага кўра, ажратилган маблағлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология маркази Фарғона ва Қорақалпоғистон филиаллари, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси акушерлик мажмуаси, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология маркази, Жиззах вилояти Фориш туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Фарғона вилояти халқ таълими бошқармасига қарашли кўзи ожиз ва кар ўқувчиларга ихтисослаштирилган таълим муассасаси каби қатор ташкилотларни замонавий ускуналар билан таъминлашга йўналтирилади.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026