Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат тармоғининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши маълум қилинди
2020 йил якунларига кўра, саноат тармоғининг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги улуши 28,5 фоизни ташкил этди.
Фото: Fotolia
Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг жами саноат сектори бўйича яратилган қўшилган қиймат таркибидаги улушининг 2019 йилдаги 69,6 фоизга нисбатан 76,5 фоизгача (2018 йилда – 72,0 фоиз) ўсиши қайд этилди.
Шу билан бирга, жорий даврда саноатнинг жами қўшилган қиймати таркибида тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш тармоғи улуши 15,2 фоизгача пасайди (2018 йилда – 23,0 фоиз, 2019 йилда – 23,0 фоиз).
2020 йил якунларига кўра, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг қўшилган қиймати таркибида энг катта улуш металлургия ва металлни қайта ишлаш саноатига (машина ва ускуналардан ташқари) тўғри келди ва 40,5 фоизга етди.
Мавзуга оид
14:57 / 13.12.2025
Тадбиркорлик харитаси: энг кўп корхона Тошкент шаҳрида
14:25 / 13.12.2025
Спорт ва кўнгилочар хизматлар: ҳудудлар кесимидаги янги статистика
14:18 / 13.12.2025
Ўзбекистонга даволаниш учун келганларнинг 70 фоизга яқини Тожикистондан
13:30 / 11.12.2025