Ўзбекистон | 09:46 / 14.03.2021
20691
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда суд биносининг томи шамолдан қулаб тушди

Хоразм вилоятида 13 март куни тонгда эсган кучли шамол жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди биносининг том қисмига зарар етказди.

Фото: Хоразм вилояти ФВБ

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, воқеа натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

«Ҳозирда ҳодиса оқибатлари туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф қилинмоқда», – дейилади хабарда.

Фото: Хоразм вилояти ФВБ
Фото: Хоразм вилояти ФВБ
Фото: Хоразм вилояти ФВБ

12 мартдан 13 мартга ўтар кечасидан бошлаб, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида кучли шамол эсиб, қор ёғиши кузатилди. Натижада электр тармоқларида узилишлар кузатилмоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» компанияси 13 март куни тушдан сўнг берган хабарга кўра, электр таъминотидаги узилишлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ва Самарқанд вилоятларининг айрим туманларида рўй берган.

Қор ёғиши сабаб Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахтиқорача довони вақтинча ёпилди.

Январь ойида Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги иккита бинонинг томи шамолда учиб тушган, бу томлар охирги 2 йил ичида ёпилгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид