Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч шаҳри бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаролар Г.Ю. ва А.Р. ўзаро тил бириктириб, Миграция агентлигида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Н.Д.ни Кореяга ишга жойлаштириб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Улар бунинг эвазига 2 400 АҚШ доллари ва 1,2 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.