Ўзбекистон | 14:25 / 15.03.2021
17320
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, президентнинг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, 20 март — шанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтаси туридан қатъи назар дам олиш куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан, 2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йили баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланади. Баҳорги таътил 20 мартдан 28 мартгача давом этади. 2021 йил 29 мартдан ўқув йилининг 4-чораги бошланади.

2021 йил 20 март куни юқори синфларга белгиланган дарс соатлари 4-чоракда тиғизлашган ҳолда ўтказилади, дейилади вазирлик хабарида. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид