Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятида жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди
Қашқадарёда 17 мартдан бошлаб жамоат транспортида ниқобсиз юриш тақиқланди. Бу ҳақда вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Автобус, микроавтобус, йўналишсиз такси хизматидан фойдаланганда ҳайдовчи ва йўловчилар тиббий ниқобда бўлиши керак. Йўловчиларнинг жамоат транспортига ниқобсиз чиқиши қатъиян тақиқланади.
Шунингдек, тартибга кўра йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳар 4 соатда дезинфекция қилиниши назоратга олинади.
Хабарда таъкидланишича, ушбу тартиб вилоят бўйича амал қилади.
ССВ статистикасига кўра, Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалиниш ҳолати сўнгги марта 13 феврал куни қайд этилган. Сўнгги маълумотларга кўра, вилоятда 17 бемор ушбу касалликдан даволанмоқда.
Ўзбекистонда сўнгги кунларда эпидемиологик вазият мураккаблаша бошлади. Январ-феврал ойларидаги пасайишдан сўнг март ойининг иккинчи ўн кунлигида коронавирусдан касалланиш ҳолатлари ўса бошлади. ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, 16 март куни Ўзбекистон бўйлаб 115та янги ҳолат қайд этилган. Шундан 92 ҳолат Тошкент шаҳрида, 18 ҳолат Тошкент вилоятида аниқланган.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрида карантин чоралари кучайтирилиши, хусусан, такси ва қурилишларда карантин чоралари кучайтирилиши, пойтахт ҳокимлиги ва унинг тизимидаги барча тузилмаларда турли йиғилишларни ўтказиш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди. 17 март кунидан Тошкент вилоятида ҳам карантин чоралари кучайтирилди.
Шунингдек, 16 март кунидан бутун республика бўйлаб карантин қоидаларини бузаётганларга жарималар ёзиш бошланган.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026