Хитой мамлакатдаги IТ-гигантлари устидан назоратни кучайтиради
Хитой президенти Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партияси йиғилишида мамлакатдаги «платформали» компаниялар устидан назоратни кучайтириш ва капиталнинг назоратсиз кўпайиши олдини олиш талабини қўйди.

Хитой президенти Си Цзиньпин Хитой Коммунистик партиясининг молиявий маслаҳат ва мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилишида кўплаб маълумотлар ва иқтисодий қудратга эга бўлган Интернет-компаниялари устидан назоратни кучайтириш, монополияларга қарши кураш ва капиталнинг назоратсиз кўпайишининг олдини олиш бўйича кўрсатма берди.
«Баъзи платформа компаниялари ностандарт тарзда ривожланмоқда ва бу хавфли. Бўшлиқларни ўз вақтида тўлдириш учун платформа иқтисодиётини тартибга солувчи қонунларни такомиллаштиришни тезлаштириш керак», дея йиғилиш баённомасидан парча келтирган Хитойнинг CCTV телеканали.
Интернет-компаниялар маълумотлар хавфсизлигини яхшилашлари ва уларнинг молиявий фаолияти назорат қилувчи органлар назорати остида бўлиши керак, деб таъкидлаган телеканал.
Хитой раҳбарининг кескин шарҳлари энг йирик ва кучли хусусий корпорацияларнинг таъсирини чеклаш бўйича ҳаракатларни кучайтиради. Ҳукумат Алибаба бошлиғи Жек Мага нисбатан чекловлар билан тўхтаб қолмоқчи эмас. Хитой регуляторлари Tencent Holdings молиявий корпорацияси раҳбарлари Чжан Чжидун ва Ма Хуатендан банк, суғурта ва тўлов хизматларини ўз ичига олган молиявий холдинг компаниясини яратишни талаб қилиши мумкин.
Ушбу янгиликдан кейин Tencent Holdings капиталлашуви икки кун ичида 65 миллиард доллардан кўпроққа камайган.
Аввалроқ, Хитойнинг антимонопол компаниялари «Алибаба» компаниясига рекорд даражада 975 миллион доллар жарима тайинлаши мумкинлиги маълум қилинганди. Бунга 2020 йил охирида «Алибаба» раҳбари Жек Манинг Хитой молия идоралари фаолиятини танқид қилганлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31
-
Бу дарҳол тинчликка олиб келадиган суҳбат эмас – Трамп Путин билан яна гаплашганини айтди
Жаҳон | 22:24
-
Ҳаммаси ўз қўлимизда, эртага ғалаба қозонишимиз шарт – Тимур Кападзе
Спорт | 22:02
-
Россияда мигрантлар учун ижтимоий пенсияларни бекор қилиш таклиф этилди
Жаҳон | 21:56
Мавзуга оид

17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди

16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади

17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди

23:16 / 01.04.2025