Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилади
Арманистонда 20 июнда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Никол Пашинян эълон қилди.
Унинг таъкидлашича, сайловларни ўтказиш ҳақидаги қарор мухолиф фракция “Гуллаётган Арманистон” етакчиси Гагик Царукян билан учрашув натижаларига кўра ва президент Армен Саркисян позицияси ҳисобга олиниб қабул қилинди.
“Учрашув давомида ички сиёсий вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли муддатдан аввал парламент сайловлари эканини таъкидладик. Барча жиҳатлар эътиборга олиниб, жорий йил 20 июнида республикада навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилади”, деб маълум қилган Пашинян Facebook’да.
Арманистонда 2020 йил 27 сентябрдан бери Тоғли Қорабоғдаги вазият кескинлашгани вақтда киритилган ҳарбий ҳолат амал қилмоқда. Бироқ Арманистон конституциясида парламент сайловлари ҳарбий ёки фавқулодда ҳолат вақтида ўтказилмаслиги кўрсатилган.
Арманистондаги сиёсий вазият Пашиняннинг қуролли кучлар бош штаби раҳбарияти билан низога бориши оқибатида кескинлашганди. Бунга бош штаб бошлиғи биринчи ўринбосари Тиран Хачатряннинг истеъфога чиқарилиши сабаб бўлган. Шундан кейин Пашинян Арманистон президентига бош штаб бошлиғи Оник Гаспарянни ҳам истеъфога чиқариш ҳақида икки марта илтимоснома жўнатган. Бош вазир таъкидлаганидек, Гаспарян эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган, унинг ўрнини эса вақтинча Степан Галстян эгаллаган. Бироқ 18 март куни Арманистон маъмурий суди Гаспарянни ўз лавозимида қолдиришга қарор қилган.
Мавзуга оид
09:45 / 15.06.2026
Арманистон собиқ президентига мамлакатдан чиқиш тақиқланди
15:04 / 13.06.2026
Шавкат Мирзиёев Никол Пашинянни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
10:45 / 13.06.2026
Арманистонда сайлов овозлари қайта саналди
16:23 / 11.06.2026