Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмга коронавирусга қарши вакцинанинг илк партияси келтирилди
Жорий йил 18 март куни коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг илк партияси махсус транспорт воситасида Тошкентдан Хоразмга етиб келди.

31 минг доза вакцина вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг махсус омборига жойлаштирилди. Улар ҳароратни паст даражада ушлаб турувчи музлаткичларда сақланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига кўра, биринчи навбатда 65 ёшдан ошган аҳоли, 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган ва сурункали касали бор беморлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, боғча тарбиячилари ҳамда қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари эмланади.

Ҳозирги кунда коронавирусга қарши эмланадиган аҳолининг электрон рўйхати тайёрланмоқда. Шу вақтгача Хоразм вилоятида 195 703 нафар фуқаро электрон рўйхатга киритилган. Шундан 66 838 нафари 65 ёшдан ошганлар, 66 898 нафари 18 ёшдан 64 ёшгача бўлган ва сурункали касали бор беморлар, 19 269 нафари тиббиёт ходимлари, 31 770 нафари мактаб ўқитувчилари, 10 928 нафари боғча тарбиячиларидир.


Биринчи босқичда 65 ёшдан ошган 13 913 киши эмланиши кўзда тутилган. Вакцина самарали таъсир қилиши учун 2 марта эмланади.
Мавзуга оид
16:23 / 24.06.2026
Хоразмда ҳам жамоат транспортида тўловлар тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
08:45 / 23.06.2026
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026