Фан-техника | 04:10 / 19.03.2021
15366
2 дақиқада ўқилади

Hyundai футуристик кўринишдаги янги минивэни суратини эълон қилди 

Фото: Hyundai

Hyundai компанияси футуристик кўринишдаги янги концептуал минивэни Staria суратини эълон қилди. Машинанинг серияли ишлаб чиқарилувчи версияси Жанубий Кореяда сотилади. 

Таъкидланишича, Hyundai Staria ташқи кўринишидаги жалб қилувчи жиҳатлари олд томонидаги ингичка ёруғлик-диодли ҳошия, вертикал жойлашган фаралари ҳамда катта ўлчамли радиатор панжараси ҳисобланади.  

Автомобил 11, 9, 7 ва 2 ўриндиқли (юк ташувчи версияси) модификацияларда таклиф этилади. Таъкидланишича, машинанинг 9 ўриндиқли версиясида иккинчи қатор ўриндиқлари учинчи қатор йўловчилари томон 180 даражага ўгирилиши мумкин. Машинанинг бу жиҳати эвазига орқа ўриндиқдаги йўловчилар бир-бирларига қараб гаплашиб кетишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, машина салонида ахборот-кўнгилочар тизимининг катта сенсорли дисплейи, рақамли асбоблар панели ва узатмаларни ўзгартириш учун тугмали электрон селектор ўрнатилади.

Компаниянинг таъкидлашича, йўловчилар учун максимал қулайлик яратиш мақсадида машинанинг салони баландлиги автомобил ҳам оилавий, ҳам ишчи сафарлар учун мос бўладиган қилиб танланган. 

Мавзуга оид